11.11.2022 04:43
18088
Теглар
«Манчестер Юнайтед» Роналдуни шов-шувли интервюси учун катта миқдорда жарима билан жазолайди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни журналист Пирс Морганга берган интервюси учун жазолайди.

Metro нашрининг ёзишича, португалиялик футболчи 1 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади.

Аввалроқ, Криштиану Роналду The Sun нашри мухбири Пирс Морган билан суҳбатлашиб, «Манчестер Юнайтед» ўзига хиёнат қилганини, бош мураббий Эрик тен Ҳаг эса ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилганини, клубни яхши кўрса-да, тарк этишга тайёрлигини айтган эди.

«Пикассо айтганидек, бир нарсани яратиш учун, олдин бошқа нарсани йўқ қилиш керак. Агар улар ишни мендан бошламоқчи бўлсалар, бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. «Манчестер Юнайтед»ни яхши кўраман, мухлисларни яхши кўраман, улар доим мен томонда. Агар улар вазиятни ўзгартиришни хоҳласалар... кўп нарсаларни, жуда кўп нарсаларни ўзгартириши керак», деган эди Роналду.

Шундан сўнг, «Манчестер Юнайтед» ушбу интервюга муносабат билдириб, расмий баёнот берди.

«Клуб барча фактларга аниқлик киритгач, жавоб чоралари ҳақида ўйлаб кўради. Ҳозир бор эътиборимиз мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўриш, футболчилар, бош мураббий, персонал ва мухлислар орасидаги якдиллик, ишонч ва ҳозирги импулсни сақлаб қолишга қаратилган», - дейилган эди клубнинг расмий хабарида.

Роналду ўтган ойда, «Тоттенҳэм»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушишни хоҳламаган эди. Шундан сўнг, бош мураббий тен Ҳаг уни таркибдан четлатди. Клуб эса 2 ҳафталик маоши миқдорида, яъни 1 миллион фунтга жаримага тортди. Энди бу сафар ҳам футболчини шундай миқдордаги жарима кутмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар