11.11.2022 20:16
6761
Блаттер: «Ҳозир ҳам ФИФА президенти бўлганимда Эронни ЖЧ-2022дан четлатардим»

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер Эрон миллий жамоасини жаҳон чемпионатидан четлатилиши тарафдори эканини яширмади. 

Собиқ амалдорнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги аёлларга нисбатан зўравонликлар ва Эроннинг Россияга қурол-яроқ етказиб бераётгани сабабли ушбу мамлакат бош жамоасини турнирдан четлатиш лозим.

«Эрон Қатардаги жаҳон чемпионатидан четлатилиши лозим. Ҳали ҳам ФИФА президенти бўлганимда бу мамлакат жамоасини аллақачон турнирдан четлатган бўлардим», - дейди Блаттер Blick билан суҳбатда.

Аввалроқ, Украина футбол ассоциацияси худди шу важлар сабабли Эрон миллий жамоасини ЖЧ-2022дан четлатиш борасида ФИФАга расмий мурожат билан чиққан эди. 

Маълумот учун, Эрон ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Англия, Уэльс ва АҚШга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар