11.11.2022 22:09
1500
Альмирон – АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

АПЛ расмий сайти октябрь ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Ньюкасл» яримҳимоячиси Микель Альмирон октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 28 ёшли парагвайлик яримҳимоячи ўтган ойда 6 ўйинда 6та голга муаллифлик қилди. У шунингдек, ойнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Маълумот учун, «Ньюкасл» АПЛда 14 ўйиндан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги баҳсда 12 ноябрь куни «Челси» га қарши саф тортади. Ўйин соат 22:30да бошланади.

Аввалроқ, «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау ой лауреатига айлангани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар