11.11.2022 14:09
1324
Аллегри: «Бу энг яхши ўйинимиз эмасди. Жароҳатлар туфайли оғир даврни ўтказяпмиз»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 14-туридан ўрин олган «Верона»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу, албатта, бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас, лекин биламизки, бундай тажовузкор жамоаларга алоҳида ёндашув керак. Муайян вазиятларда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, аммо асосийси йигитлар нима қилиш кераклигини тушунишди.

Оғир давр ўтказяпмиз, кўпчилик жароҳатлар туфайли майдонга тушмаяпти. Аммо алмаштиришлар туфайли ўйинни янгилашга муваффақ бўлдик.

Сандро четлатилган вазиятда (90+1-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган ўйинчини йиқитди) Паредес эртароқ фол ишлатиши керак эди. Яхшиямки, Алекс бизга ёрдам берди, акс ҳолда ҳозир бошқача натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди. «Бенфика»га қарши ўйинда ҳам худди шундай вазият бўлганди, аввалроқ қоидабузарлик қилишимиз керак эди», — деди Аллегри Sky Sport Italia нашрига.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар