10.11.2022 13:02
1328
Суперлига. Жамшид Искандеров — октябр ойининг энг яхши футболчиси, Миржалол Қосимов — энг яхши мураббий

Ўзбекистон чемпионатининг октябр ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди. 

«Навбаҳор» аъзоси Жамшид Искандеров энг яхши ўйинчи деб топилди. У ўтган ойда 4та ўйинда 3та гол урди ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Эътиборлиси, яримҳимоячи июн ойида ҳам ушбу мукофотни қўлга киритганди. 

ОКМК устози Миржалол Қосимов энг яхши мураббий деб топилди. Олмалиқ клуби октябрда 4та баҳсда 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди. Тўплар нисбати — 7:1. Қосимов ҳам мавсумда иккинчи бор ушбу номинацияда ғолиб бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар