09.11.2022 18:42
2978
«Тез орада Қатарда кўришгунча!». Сон Ҳён Мин ЖЧ-2022га боришини маълум қилди

«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Қатарда старт оладиган мундиалга қадар сафга қайтиши маълум бўлди.

Жанубий Корея миллий жамоаси сардори жаҳон чемпионатига боришини тасдиқлади. Аввалроқ, кореялик футболчининг Чемпионлар лигасида олган жароҳати сабабли Қатарга бора олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Миллий жамоам либосида жаҳон чемпионатида иштирок этишни интизорлик билан кутяпман. Тез орада Қатарда учрашамиз, кўришгунча!», - дейди Сон Ҳён Мин.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея H гуруҳида Уругвай, Португалия ва Ганага қарши майдонга тушади. Дастлабки турда 24 ноябрь куни Уругвайга қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар