09.11.2022 13:47
12392
Клопп: «Ҳаётимдаги энг катта хатолардан бири — Сон билан шартнома имзоламаганим»

Юрген Клопп ўзининг энг катта хатоларидан бири сифатида Сон Ҳён Минни сотиб олмаганини айтди.

«Ҳаётимдаги энг катта хатоларимдан бири бу — Сон Ҳён Мин билан шартнома имзоламаганим. У — фантастик ўйинчи, Корея футболининг рамзи ва дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири.

Жароҳат? Эшитишимча, у яхши ҳолатда. Эҳтимол Сон жаҳон чемпионатида ниқоб тақиб ўйнаса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди», — дея «Ливерпуль» устозининг сўзларини келтиради KBS. 

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси ЕЧЛ 6-тури доирасидаги «Марсел»га (2:1) қарши ўйинда юз қисми ва кўзидан жиддий жароҳат олди. Натижада операция қилинди. Унинг мундиалгача сафга қайтиши номаълум.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар