08.11.2022 20:26
3444
Невилл: «Роналду – Рэшфорд – Гарначо учлиги – АПЛ топ-6лигидаги энг кучсиз ҳужум триоси»

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Гари Невилл жамоанинг айни дамдаги ҳужум чизиғини танқид қилди.

«Эриксен жамоа яримҳимоя чизиғини кучайтирди, Мартинес эса ҳимояга тартиб ва жанговарлик киритди. Аммо у ҳали барқарор ҳимоячи дейишга эрта. Ҳа, «МЮ» ўйини нисбатан томошабоп бўлди, ўйинда жанговарлик ошди, аммо улар ҳали «Ман Сити»нинг ёнига ҳам кела олганлари йўқ.

Криштиану Роналду – Маркус Рэшфорд – Алехандро Гарначо учлиги – АПЛ топ-6лигида энг кучсизи. «Тоттенҳэм»да Кулусевски, Кейн ва Сон, «Арсенал»да – Сака, Жезус ва Мартинелли, «Ливерпул»да – Нуньес, Диас, Жота, Салоҳ ва Фирмино бор. Ушбу ҳужумчилардан исталганини «МЮ» ҳужум чизиғида кўришни мухлислар исташи аниқ», - дейди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» сўнгги турда сафарда «Астон Вилла»га мағлуб бўлиб (1:3), АПЛда 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар