08.11.2022 22:26
3646
Моуриньо «Лацио»дан учралган мағлубият ҳақида: «Дербини Саррига ўхшаб ютганимда мени ўлдиришарди»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Лацио»дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдириб, «Лацио» бош мураббийи Маурицио Саррининг ўйин услубини танқид қилди.

«Биз А Серияда икки ўйиндан буён уйдаги ўйинларда гол кирита олмаяпмиз. Аммо бошқалар доим йиғлаётганида мен ҳам йиғлашим керакми? 

«Лацио»га қарши биз таркибдаги энг креатив ва мобил ўйинчимиз Пауло Дибаласиз майдонга тушдик. Дербини Саррига ўхшаб ютганимда мени ўлдиришарди», - дейди «Рома» бош мураббийи Рим дербисидан кейин.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Рома» 25 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бораётган бўлса, «Лацио» 27 очко билан 3-ўринга кўтарилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар