07.11.2022 16:00
3063
Теглар
Суперлига. «Динамо» Бикмаевнинг ҳет-трики эвазига «Сурхон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига 25-турининг илк ўйини Тошкентда якунланди.

«Жар» стадионида кечган учрашувда лигада қолиш учун курашаётган «Сурхон» элитани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган «Динамо»ни қабул қилди. Учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари йирик ҳисобда зафар қучишди. Абдужамол Исроилов ҳисобни очган бўлса, Марат Бикмев ҳет-трикини расмийлаштирди. Мезбонлардан Санчес ўйин сўнггида пенальтидан ҳисобни қисқартирди – 1:4.

Шу тариқа, «Динамо» Абрамов қўл остидаги илк ғалабаси – мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 12тага етказди. Термиз клуби эса 26 очко билан лигада қолиш учун курашишда давом этади.

Суперлига. 25-тур
«Сурхон» — «Динамо» - 1:4 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов
Голлар: Рубен Санчес 88 пенальти – Абдужамол Исроилов 16, Марат Бикмаев 28, 40, 57.
«Сурхон»: 13.Азизхон Исаков, 3.Бобир Акбаров, 4.Жавоҳир Соҳибов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов (11.Луис Мигель, 46), 7.Исломжон Тошпўлатов, 10.Муродбек Бобожонов, 14.Рубен Санчес Перес, 19.Нуриддин Ҳасанов (23.Абдулазиз Юсупов, 66), 26.Улуғбек Абдуллаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Камрон Саидазимов.
«Динамо»: 1.Фарҳод Раҳматов, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев (18.Меҳриддин Мусурмонов, 65), 7.Шоҳрухбек Абдураҳмонов (21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 88), 11.Саҳоб Рашидов (9.Тўлқин Эргашев, 65), 15.Жўрабек Маннонов (19.Ислом Шарипов, 75), 16.Бобур Мамадаминов, 17.Эркин Байдуллаев (88.Евгений Чумак, 87), 22.Абдужамол Исроилов, 27.Марат Бикмаев, 78.Элгужа Григалашвили.
Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев 42, Шоҳрух Абдураҳмонов 42, Элгужа Григалашвили 45, Камрон Саидазимов 52, Мурод Бобожонов 82, Тўлқин Эргашев 84, Михайло Йованович 86.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар