07.11.2022 09:11
2392
Теглар
Артета: «Челси» майдонидаги ғалаба катта рақибларга қарши курашишни уддалай олишимизга ишонч беради»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 15-туридан ўрин олган «Челси»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи ўринга қайтишни хоҳлагандик, аммо рақобат жуда жиддий. Топ жамоа майдонига келдик ва бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эдик.

Бундай ёш жамоа етуклик, босиқлик, чидамлилик ва жасорат кўрсатгани ажойиб.

Бу стадионда ғалаба қозониш футболчиларнинг босим остида ва катта рақибларга қарши курашишни уддалай олишларига ишониш учун яна бир сабабдир», — деди испаниялик мутахассис BT Sport нашрига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар