07.11.2022 11:47
2904
Теглар
Анчелотти Бенземанинг «Райо Вальекано» билан ўйинда майдонга тушмаслиги ҳақида гапирди

«Реал» устози Карло Анчелотти Карим Бенземанинг «Райо Вальекано»га қарши Ла Лига 13-тур ўйинида қатнашмаслигини малум қилди.

Беллашув 7 ноябр, душанба куни бўлиб ўтади.

«Карим ўзини яхши ҳис қилмаётгани учун ўйнамайди. У билан ҳаммаси яхшидек туюлди, лекин бироз муаммога дуч келди.

Унинг йўқлиги бизга Винисиус, Родриго, Вальверде каби ўйинчилардан фойдаланиш имконини берди... Лекин Карим жаҳон чемпионатидан кейин бизга керак бўлади», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар