05.11.2022 16:07
4518
Теглар
Ёрқин Назаров - «Сўғдиёна» бош мураббийи

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Бугун, 5 ноябрь куни жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Бақоев 3 йиллик фаолиятидан кейин «Сўғдиёна» билан хайрлашди.

Tribuna.uz манбасига кўра, клуб раҳбарияти таклифига кўра, жамоага Ёрқин Назаров бош мураббий сифатида таклиф этилган. Ушбу мутахассис мавсум якунигача жиззахликлар устози сифатида ишлайди. Назаров айни дамда Жиззахга етиб борган ва бугундан бошлаб, машғулотларга киришади. 48 ёшли мутахассис ҳозиргача «Сурхон» клубида спорт директор сифатида фаолият олиб бораётган эди. 

У ўтган йиллар давомида «Бунёдкор» ёшлар жамоаси, «Шўртан», «Андижон» клубларини ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» кетма-кет мағлубиятлардан кейин 33 очко билан Суперлигада 6-ўринни эгаллаб турибди. Жиззахликлар Бақоев қўл остида сўнгги марта 11 август куни «Динамо»ни мағлуб (2:1) этишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар