Фолланд – Европа лигасида ҳафта қаҳрамони
«Монако» ҳужумчиси Кевин Фолланд УЕФА томонидан Европа лигасида ҳафта қаҳрамони деб топилди.
30 ёшли ҳужумчи Европа лигаси 6-тури доирасидаги «Црвена Звезда»га қарши ўйинда (4:1) дубль қайд этганди. Бу ғалаба эвазига монегасклар 10 очко жамғариб, Европа лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олишди.
Фолланддан ташқари, Лоренцо Пеллегрини («Рома»), Айтор Руибаль («Бетис») ва Андерс Дрейер («Мидтьюлланн») сингари ўйинчилар ҳам ҳафта қаҳрамони номига даъвогарлик қилаётган эди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар