03.11.2022 09:06
8067
Теглар
Анчелотти — «Селтик» билан баҳснинг энг яхши ўйинчиси, Рамоснинг ЖЧга бориши кераклиги ҳақида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган «Селтик»ка (5:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчилар энди ўзларига кўпроқ ишонишади. Бу, айниқса, Вальвердега мос келади ва бу унинг урган голларида намоён бўлади. Винисиус эса тўпсиз яхшироқ ҳаракат қилишни ўрганди. Бенземанинг ўрнини тўлдира оляпмиз.

Бугун жамоа бор эътиборини жамлади ва ўзига муаммо туғдиришни истамади. Уйга кўтаринки кайфиятда қайтмоқчи эдик ва бунга эришдик.

Менимча, Асенсио энг яхши ўйинчи бўлди. У Вальверде ва Родриго билан жуда яхши комбинациялар ташкил этди. У — ўйинни ўзгартира оладиган юқори даражали футболчи.

Вальверде, Родриго ва Асенсиода ривожланиш чегараси йўқ. Улар ҳали ҳам яхшиланиши мумкин.

Феде яна қанча гол уришини билмайман, лекин у ажойиб зарбага эга. У яна кўп голлар уришга қодир.

Серхио Рамосни ЖЧ-2022 учун Испания миллий жамоасига чақириш керакми? Албатта,  маҳорати ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда у мундиалга бориши керак», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар