01.11.2022 00:37
10162
Теглар
А Серия. «Рома» сафарда «Верона»ни мағлуб этиб, 4-ўринга чиқиб олди

Италия чемпионатининг 12-турида «Рома» меҳмонда «Верона» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Давидовичнинг голига Дзаньоло, Вольпато ва Эль-Шаарави жавоб беришди. Шомуродов 83-дақиқада захирадан туширилди.

Эътиборлиси, мезбонлар сафида тўп киритган футболчи 36-дақиқадаёқ қизил карточка олиб, майдондан четлатилгани ҳам римликларга қўл келди.

Моуриньо жамоаси очколарини 25тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. «Верона» 5 очко билан 19-поғонада қолди. 

А Серия. 12-тур
Верона — Рома 1:3

31 октябрь, «Марк Антонио Бентегоди»
Голлар: Давидович (27) — Дзаньоло (45+1), Вольпато (88), Эль-Шаарави (90+2).
Верона – Монтипо, Фараони, Чеккерини (Хин, 46), Гюнтер, Давидович, Депаоли, Велозу (Маньяни, 68), Тамез, Онгла (Сулемана, 86), Анри (Журич, 78), Каллон (Лазанья, 46). 
Рома – Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Матич, 66), Рожер, Кристанте (Эль-Шаарави, 46), Пеллегрини, Камара (Шомуродов, 83), Дзаньоло (Вольпато, 57), Абраҳам, Залевски (Белотти, 57).
Огоҳлантиришлар: Чеккерини (20), Кристанте (23), Онгла (71), Хин (81).
Четлатиш: Давидович (36).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар