31.10.2022 11:08
4249
Тен Ҳаг: «МЮ»да ғалаба руҳи бор. Магуайр қойилмақом ўйнади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 14-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу жамоада ғалаба руҳи ва ишга тўғри муносабат бор. Мавсумни унчалик яхши бошламадик, лекин сезиларли даражада яхшиландик. Ва ривожланишда давом этишимиз керак.

Мухлислар бундай ўсишни яхши кўришади. Улар ва жамоа ўртасидаги ришталар қанчалик мустаҳкамланиб бораётганини кўриш мумкин. Бу яхши.

Рэшфорд ажойиб ўйин ўтказди. Унинг яхши ўйини «Юнайтед» учун ҳам ажойиб. Клубда ажойиб академия мавжуд.

Магуайр ҳимояда — жарима майдончаси ичида қойилмақом ўйнади. У — ажойиб футболчи ва жуда яхши ҳимоячи. Биз унинг қанчалик муҳим бўла олишини кўрдик. Бутун жамоа учун жуда хурсандман, айниқса, тўп ўтказилмаган ўйинда иштирок этган Ҳарри учун», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар