29.10.2022 20:47
16601
Теглар
Бундеслига. Ўзбекистонлик футболчининг 90+1-дақиқадаги голи «Штутгарт»га ғалаба келтирди

Бундеслига 12-тури доирасида «Штутгарт» мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди.

Майкл Виммер шогирдлари мухлислари қаршисида «Аугсбург»ни қабул қилиб иродали ғалабага эришишди. Меҳмонлар 4-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Гирасси ҳисобни тенглаштирди. 90+1-дақиқада эса штутгартликлар сафидаги ўзбекистонлик ҳимоячи Вальдемар Антон жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, «Штутгарт» мавсумдаги иккинчи ғалабасини расмийлаштириб, 11 очко билан 15-ўринга кўтарилди. «Аугсбург» эса 14 очко билан 13-ўриндан жой олган.

Бундеслига. 12-тур
Штутгарт – Аугсбург 2:1

Голлар: 0:1 – 4 Нидерлехнер, 1:1 – 15 Гирасси, 2:1 – 90+1 Вальдемар Антон.
Штутгарт – Мюллер, Вальдемар Антон, Загаду, Ито, Соса, Фюрих (Эглофф, 76), Эндо, Ахамада, Мвумпа (Тиагу Томаш, 66), Гирасси, Пфайффер.
Аугсбург – Коубек, Гауэлеу, Бауэр, Педерсен (Удуохай, 79), Варгас (Петков, 25), Груэсо, Реджбечай, Йенсен, Нидерлехнер, Бериша, Демирович.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Вальдемар Антон 1996 йил Олмалиқ шаҳрида туғилган. Германия фуқароси саналмиш ўзбекистонлик ҳимоячи жорий мавсум Бундеслигада 13 ўйинда битта голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар