29.10.2022 22:55
2941
А Серия. Фаджолининг дебют голи «Ювентус»га ғалаба келтирди

А Серия 12-тури доирасидаги иккинчи учрашув якунига етди.

«Ювентус» сафарда «Лечче» меҳмони бўлиб, захирадан майдонга тушган Фаджолининг ажойиб голи эвазига ғалаба қозонди – 1:0. Бу 21 ёшли яримҳимоячининг А Сериядаги илк голи бўлди.

Шу тариқа, Аллегри шогирдлари 22 очко билан ҳозирча 6-ўринга кўтарилди. «Лечче» эса 8 очко билан 17-ўринда бормоқда. 

А Серия. 12-тур.
Лечче – Ювентус 0:1
Гол: 0:1 – 73 Фаджоли.
Лечче – Фальконе, Жандре, Баскиротто, Понграчич, Галло, Блен (Аскильдсен, 60), Юлманд, Гонсалес (Родригес, 87), Уден (Банда, 60), Сисей (Коломбо, 82), Эспето (Ди Франческо, 82).
Ювентус – Шченсни, Данило, Гатти, Алекс Сандро, Соуле (Бонуччи, 84), Костич (Айлинг, 72), Рабьо, Маккенни (Фаджоли, 46), Миретти (Кин, 62), Куадрадо, Милик.
Огоҳлантиришлар: Миретти (12), Куадрадо (17), Милик (23), Гатти (29), Сисей (59), Понграчич (71), Айлинг (78).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар