28.10.2022 09:32
2284
Теглар
«Шальке»га янги бош мураббий тайинланди

«Шальке» янги бош мураббийини эълон қилди.

Жамоани «Бохум»даги фаолияти билан билан танилган Томас Райс бошқаради. 2020/21 йилги мавсумда у жамоани Бундеслигага олиб чиқишга муваффақ бўлган ва сўнг мавсум бошида ишдан бўшатилганди — бу гельзенкирхенликлардан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учралганидан икки кун ўтиб рўй берганди.

Айни дамда «Шальке» 6 очко билан чемпионатда сўнгги ўринда бормоқда. Клуб кетма-кет 6та ўйинда мағлуб бўлди, шу жумладан, Германия Кубогидан чиқиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар