28.10.2022 22:42
4571
Роналду голли вазиятлардан фойдалана олмаслик бўйича Европа лигасида энг ёмон натижани қайд этмоқда

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа лигаси жорий мавсумида 5та яққол голли вазиятлардан фойдалана олмаган, дея ёзмоқда Whoscored статистик портали.

Портал хабарига кўра, ушбу статистик натижа билан португалиялик 37 ёшли ҳужумчи яққол голли вазиятлардан фойдалана олмаслик бўйича турнирнинг энг ёмон ўйинчиси бўлиб турибди.

Маълумот учун, Роналду «Шериф»га қарши дастлабки баҳсда пенальтидан гол киритган бўлса, 5-тур доирасидаги «Олд Траффорд»да кечган баҳсда ҳам гол киритиб, турнирдаги голлари сонини 2тага етказди. Шунингдек, Роналду АПЛда 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар