28.10.2022 10:04
1487
Теглар
Ди Мария: «Ювентус»ни январда тарк этишим ҳақида уйдирмалар тўқишни бас қилинг»

Анхель Ди Мария 2023 йилнинг қишида «Ювентус»ни тарк этиш ниятида эмас.

«Ёлғонлар ўқиганимда вазиятни тушунтиришга одатланмаганман, лекин буни қилиш вақти келди. Январь ойида кетишим ҳақидаги миш-мишларни ким бошлаганини билмайман.

«Росарио Сентрал»га ўтмоқчилигим ҳақидаги баёнотларим чиқди, аммо мен бу ҳақда 2007 йилдан бери гапириб келаман. Бу мен ҳозир кетишни хоҳлаётганимни англатмайди, буни январда қилмоқчи эмасман.

Илтимос, уйдирмалар тўқишни бас қилинг. Мен бу буюк клубда бахтиёрман, Туринда бахтлиман ва соғлом бўлсам, жамоамга боримни бераман», — деб ёзади вингер «инстаграм»даги саҳифасида.

Маълумот учун, аргентиналик футболчи А Серияда 4та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар