27.10.2022 22:16
4639
Меҳди Торимий Мессини ортда қолдириб, ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди

«Порту» клуби форварди Меҳди Торимий УЕФА томонидан Чемпионлар лигаси 5-турининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Эронлик ҳужумчи 5-тур доирасидаги «Брюгге»га қарши баҳсда (4:0) дублга эришди. Португалия клуби эса Чемпионлар лигасида 1/8 финалга йўлланма олди.

Маълумот учун, Торимийдан ташқари, «ПСЖ» форварди Лионель Месси (2 гол ва 2 ассист), «Наполи» ҳужумчиси Жованни Симеоне (2та гол) ва «Бенфика» хавбеки Рафа Силва (2та гол) ҳам ҳафта ўйинчиси учун номзодлар қаторидан жой олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар