27.10.2022 21:11
8174
Теглар
«Манчестер Сити» – асосий фаворит. Goal ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузди

Goal нашри 2022/23 йилги Чемпионлар лигаси ғолиблигига асосий даъвогар клублар рейтингини тузди.

Рўйхатдан турнирнинг 1/8 финалига чиққан ва чиқиш имкониятини сақлаб турган 20та клуб жой олган. Нашр «Манчестер Сити»ни турнир ғолиблигига асосий фаворит сифатида кўрсатган.

Топ-10лик қуйидагича кўриниш олган:

1. «Манчестер Сити» (ўтган мавсумда ҳам 1-ўринда кўрсатилган);

2. «Бавария» (ўтган мавсум 3-ўринда кўрсатилган);

3. «Реал» (ўтган мавсум – 2-ўринда кўрсатилган);

4. «ПСЖ» (ўзгаришсиз);

5. «Ливерпуль» (ўзгаришсиз);

6. «Наполи» (ўзгаришсиз);

7. «Челси» (ўзгаришсиз);

8. «Боруссия» Дортмунд (ўзгаришсиз);

9. «Интер» (ўзгаришсиз);

10. «Бенфика» (ўзгаришсиз).

11-поғонадан «Милан» жой олган бўлса, «Тоттенҳэм» 12-ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал» саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар