25.10.2022 23:21
4534
Тен Ҳаг Роналду билан ўртасидаги вазият бартараф этилганидан хурсанд. Ҳужумчи «Шериф»га қарши қайдномадан жой олади

Эрик тен Ҳаг ва Криштиану Роналду ўртасида ўзаро юзага келган совуқ муносабат бартараф этилган.

Португалиялик 37 ёшли ҳужумчи мураббийнинг рухсати билан бугун, 25 октябрдан «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтарилган. 

ESPN хабарига кўра, Роналду «Челси» билан ўйин олдидан «Манчестер Юнайтед» таркибидан четлатилгач, футболчи ва мураббий ўртасида доимий алоқа бўлган. Мураббий португалиялик юлдуз билан ўртасидаги вазият бартараф этилганидан хурсанд. Тен Ҳаг Криштиануни Европа лигаси 5-тури доирасидаги «Шериф»га қарши баҳс қайдномасига киритади.

Аввалроқ, Роналду сешанба куни тен Ҳаг билан ўзаро суҳбатлашиши ва унда мураббий португалиялик 37 ёшли ҳужумчини машғулотларга қайтаришдан олдин унга асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаслиги талабини қўйиши маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Тоттенҳэм» билан ўйин якунига етмай, ўйингоҳни тарк этгани сабабли «Челси»га қарши учрашувда қайдномага киритилмаган ва жамоавий машғулотлардан ҳам четлатилганди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 27 октябрь, пайшанба оқшомида ўз майдонида «Шериф»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар