24.10.2022 19:58
17216
Месси ва Неймарнинг «ПСЖ»даги йиллик маоши маълум бўлди

Лионель Месси ва Неймарнинг «ПСЖ» клубидаги йиллик маоши маълум қилинди.

Le Parisien нашри хабарига кўра, 2017 йилда «Барса»дан «ПСЖ»га кўчиб ўтган Неймар ҳозирда Париж клубида йиллик 36 миллион евро маош олмоқда. 
 
2021 йилда «Барса»дан «ПСЖ»га ўтган Лионель Мессининг парижликлар сафидаги йиллик маоши эса 41 миллион еврони ташкил қилмоқда. Аргентиналик ҳужумчининг амалдаги келишуви мавсум якунида ниҳоясига етади.

Қайд этилишича, Месси ушбу маошнинг маълум бир қисмини криптавалютада олади.

Аввалроқ, Килиан Мбаппенинг Париж клуби билан янги шартномасига кўра йиллик маоши 72 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар