24.10.2022 12:31
2186
Манба: Варан жаҳон чемпионатигача тикланиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рафаэль Варан жиддий жароҳатдан қутулиб қолди, деб хабар беради журналист Жюльен Лорен.

29 ёшли футболчи АПЛнинг 13-туридан ўрин олган «Челси»га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олганди.

МРТ натижаларига кўра, французга соннинг бицэпс қисмининг шикастланиши ташхиси қўйилган, аммо умуман олганда, текширув натижалари анча ижобий бўлган.

Варан 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. У ЖЧ-2022 бошлангунга қадар «МЮ»да ўйнамайди, аммо турнирга бориши мумкин.

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳимоячини мундиал учун қайдномага қўшиш ёки қўшмасликни ҳал қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар