24.10.2022 07:35
8100
Теглар
А Серия. «Лацио» «Аталанта»дан устун келди, «Рома» «Наполи»га мағлуб бўлди

Италия А Серияси 11-тури доирасидаги икки марказий учрашув якунига етди.

Бергамода ўтган баҳсда «Аталанта» «Лацио»га ютқазиб қўйди – 0:2. Бу мағлубият мезбонлар учун мавсумдаги дастлабкиси бўлди. 

Римда эса «Рома» турнир пешқадами «Наполи»ни қабул қилди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Осимхен томонидан киритилган гол Неаполь жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 1:0. Шу куни римликлар сафида Элдор Шомуродов 85-дақиқада Спинацола ўрнига майдонга тушди.

Шу тариқа, «Наполи» 29 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Лацио» 24 очко билан 3-ўринга кўтарилди, Бергамо клуби эса шунча очко билан 4-ўринда қолди. Рим жамоаси ҳисобида эса 22 очко бўлиб, улар 5-ўриндан жой олган. 

А Серия. 11-тур

Аталанта – Лацио 0:2
Голлар:
0:1 – 10 Дзакканьи, 0:2 – 52 Фелипе Андерсон.
Аталанта – Спортьелло, Соппи (Мэле, 64), Демирал, Околи (Гимшити, 46), Скальвини, Хатебур, де Рон (Эдерсон, 75), Пашалич (Малиновский, 46), Копмейнерс, Лукман (Сапата, 71), Муриэль.
Лацио – Проведель, Романьоли, Казале, Марушич, Весино, Катальди (Башич, 70), Милинкович-Савич, Ладзари (Хюсай, 77), Фелипе Андерсон, Дзакканьи, Педро (Канчельери, 84).
Огоҳлантиришлар: Околи (12), Соппи (45), Муриэль (59), Катальди (70), Милинкович-Савич (88).
Четлатиш: Муриэль (90).
 
Рома – Наполи 0:1
Гол:
0:1 – 80 Осимхен.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Винья, 82), Смоллинг, Манчини (Эль-Шаарави, 82), Рожер, Спинаццола (Элдор Шомуродов, 85), Кристанте, Пеллегрини, Камара (Матич, 82), Дзаньоло, Абраҳам (Белотти, 64).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка, Зелиньски (Гаэтано, 75), Ндомбеле (Элмаз, 57), Лосано (Политано, 75), Осимхен, Кварацхелия.
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (22), Лосано (45), Ндомбеле (47), Кристанте (51), Рожер (74), Оливера (78), Лоботка (79).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар