23.10.2022 22:14
4840
Бундеслига. Пешқадам «Унион» аутсайдерга сенсацион мағлубиятга учради

Бундеслига 11-тури доирасидаги яна бир ўйин якунига етди.

Турнир жадвалини бошқараётган «Унион» жамоаси сафарда турнир аутсайдери «Бохум»га мағлубиятга учради – 1:2.

Ушбу мағлубият Берлин жамоаси учун мавсумдаги иккинчиси бўлса, мезбон жамоа учун 2-ғалаба бўлди.

Шунга қарамай, Берлин клуби 23 очко билан 1-ўринда қолди, «Бохум» эса 7 очко билан сўнгги ўриндан бир поғона юқорилаб, 17-ўринга чиқди. «Бавария» ва пешқадам ўртасида бир очко фарқ қолди.

Бундеслига. 11-тур
Бохум – Унион 2:1

Голлар: 1:0 – 43 Хофманн, 2:0 – 71 Хольтманн, 2:1 – 90 Пантович.
Бохум – Риманн, Гамбоа (Эрманн, 87), Ордец, Машович, Данило Соарес, Лосилла, Штегер, Ферстер (Стафилидис, 79), Осеи-Туту (Хольтманн, 64), Хофманн (Ганвула, 65), Антви-Аджей (Остерхаге, 79).
Унион – Реннов, Триммель (Скарке, 71), Кнохе, Йеккель, Диогу Лейте, Гиссельманн (Рюэрсон, 62), Хедира, Хаберер (Пантович, 20), Шафер, Беккер (Левелинг, 62), Сьебатшо (Беренс, 62).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар