22.10.2022 23:35
8096
Теглар
АПЛ. Каземиронинг 90+4-дақиқадаги голи «МЮ»ни «Челси» билан ўйинда мағлубиятдан қутқариб қолди

АПЛ 13-тури доирасидаги марказий учрашув якунига етди.

Лондонда ўтган баҳсда «Челси» 87-дақиқадаги пенальти эвазига Жоржиньонинг зарбасидан кейин ҳисобни очган бўлса, Каземиро 90+дақиқада бош билан йўллаган зарбаси эвазига жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1. Бу унинг АПЛдаги илк голи бўлди.

Шу куни меҳмонлар ҳимоячиси Варан жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.

Шу тариқа, «Челси» 21 очко билан 4-ўринда, «МЮ» эса 20 очко билан 5-ўринда бормоқда.
 
АПЛ. 13-тур
Челси – Манчестер Юнайтед 1:1
Голлар:
1:0 – 87, пенальти Жоржиньо, 1:1 – 90+4 Каземиро.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Кукурелья (Ковачич, 36), Чалоба, Чилуэлл, Жоржиньо, Лофтус-Чик (Чуквуэмека, 79), Маунт, Обамеянг (Пулишич, 74), Стерлинг (Броя, 79).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан (Линделеф, 60), Мартинес, Шоу, Эриксен (Мактомини, 80), Каземиро, Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Эланга, 81), Санчо (Фред, 52), Антони.
Огоҳлантиришлар: Антони (32), Фред (86), Шоу (90), Жоржиньо (90), Мартинес (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар