21.10.2022 06:49
4503
«Астон Вилла» Жеррардни истеъфога чиқарди

Стивен Жеррард «Астон Вилла» бош мураббийлигини тарк этди.

Клуб истеъфони эълон қилиб, мутахассисга фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва келгусида муваффақиятлар тилади.

Жеррард 2021 йилнинг ноябрида «Астон Вилла»ни қабул қилиб олганди ва унинг қўл остида бирмингемликлар ўтган мавсумни 14-ўринда якунлашди.

12-турда «Фулҳэм»дан учралган (0:3) мағлубиятдан кейин раҳбарият бош мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Жамоа 12 турдан кейин 11 учрашувда 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар