21.10.2022 11:56
16747
Теглар
АПЛ клуби Неймарга йилига 40 млн евро маош беришга тайёр

Неймар «Челси»га ўтиши мумкин.

Лондон клуби «ПСЖ»нинг 30 ёшли ҳужумчисини қўлга киритишга тайёр, дея хабар беради El Pais. Ўтган ёзда бу трансферга «кўклар» қизиқиш билдирганди, аммо кейин томонлар келиша олишмади.

«Челси» бразилиялик футболчини 2023 йилнинг ёзида сотиб олмоқчи. Клуб унга йилига 40 млн евро — яъни «ПСЖ»да оладиган маошини тўлашга тайёр. 

Неймар бу мавсум Лига 1да 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар