20.10.2022 22:37
5825
Теглар
Роналду «МЮ»нинг «Челси»га қарши қайдномасига киритилмади. Тен Ҳаг футболчини жазоламоқчи

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан чора кўрди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, португалиялик 37 ёшли ҳужумчи бош мураббий томонидан «Челси»га қарши ўтадиган шанба кунги ўйин қайдномасига киритилмаган. 

«Тоттенҳэм»га қарши ўтган ўйиннинг (2:0) сўнгги дақиқаларида Криштиану Роналду стадионни учрашув ниҳоясига етмай намойишкорона тарк этган эди. 

Daily Mail хабарига кўра, «МЮ»нинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тен Ҳаг Роналдуни майдонга туширмоқчи бўлган, аммо Криштиану майдонга тушишни истамай, ўйин якунланмай кийиниш хонасига йўл олган. 37 ёшли юлдузнинг бу қарори бош мураббийни жаҳлини чиқарган.

The Athletic хабарига кўра, Эрик тен Ҳаг Криштиану Роналдуни Лондондаги баҳс қайдномасига киритмаслик билан кифояланмоқчи эмас. У жамоа ҳужумчисини жамоавий машғулотлардан ҳам четлатиши ва Роналду якка тартибда машғулот ўташи кутилмоқда. 

Маълумот учун, «Челси» - «МЮ» ўйини 22 октябрь, шанба куни соат 21:30да бошланади. Роналду чоршанба оқшомидаги баҳсда жорий мавсум ҳисобидан иккинчи марта захира ўриндиғида қолдирилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар