19.10.2022 12:06
5552
Ёзда 12 футболчининг «МЮ» билан шартномаси тугайди. Тен Ҳаг ҳозир музокаралар вақти эмаслиги ҳақида гапирди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг келаси ёзда шартномаси тугайдиган 12 футболчинининг кетиши мумкинлигидан хавотирда эмас. Нидерландиялик мутахассис бу каби масалаларни ўйинлар орасидаги узоқ танаффусда ҳал қилиш керак, деб ҳисобламоқда.

«Айни дамда биз фақат ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни жуда кўп баҳслар кутиб турибди, шунинг учун бу музокараларга халақит беришини хоҳламайман. Биз музокараларга эмас, футбол ва ўйинларга эътибор қаратишимиз керак.

Де Хеа билан шартнома? Ҳозирча у бўйича бир қарорга келганимиз йўқ, лекин айтишим мумкинки, унинг ҳаракатларидан жуда мамнунман. Унинг мавсумдаги дастлабки икки ўйини энг яхшиси бўлмади, аммо ҳимоявий барқарорликни қўшганимиздан кейин ҳаммаси ўзгарди. Келинг, қишда бу масалани муҳокама қилишга қайтайлик», — деб тен Ҳагдан иқтибос келтиради ВВС Sport.

Ёзда «МЮ» билан шартномаси тугайдиган футболчилар орасида Маркус Рэшфорд, Давид де Хеа, Люк Шоу, Диогу Далот, Криштиану Роналду, Фред, Фил Жонс ва Аксель Туанзебе кабилар бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар