18.10.2022 15:37
4885
«Локомотив» Жепаровни истеъфога чиқарди. Мирко Йеличич – янги бош мураббий

Суперлига 22-тур доирасидаги «Локомотив» - «Олимпик» учрашувидан сўнг «темирйўлчилар» бош мураббийи Сервер Жепаров клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

«Локомотив» кеча жуда муҳим беллашувда «Олимпик»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу эса клуб раҳбариятининг кескин қарор қабул қилишига сабаб бўлди.

Суперлиганинг қолган 4та турига асосий жамоамизни таниқли ва тажрибали мутахассис Мирко Йеличич бошқаради. Aвстралиялик мураббий илтимосига биноан, Денис Коростиченко ҳам мураббийлар штабига қайтиб, Йеличичга яқиндан ёрдам беради», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Локомотив» 20 очко билан 11-ўринда бормоқда. Клуб кейинги турларда «Пахтакор», «Навбаҳор», «Сўғдиёна» ва «Металлург»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар