17.10.2022 20:42
4608
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бешинчи бўлди 

Баҳрайнда оғир атлетка бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон спортчилари 2 та олтин ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади. 

6-16 октябрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетка бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси спортчилари «катта медаллар» тоифасида 2 та олтин ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади. 

Жумладан, Адҳамжон Эргашев (-67 кг вазн тоифасида) ва Достон Ёқубов (-73 кг) олтин медални, Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг) ва Шарофиддин Амриддинов (-102 кг) бронза медалини қўлга киритишди. 

Аёллар орасида Нигора Абдуллаева (-55 кг) ва Турсуной Жабборова (-87 кг) ҳам бронза медалига эга бўлишди. 

Умумжамоа ҳисобида Хитой миллий жамоаси биринчи (6 та олтин ва 2та кумуш), Қозоғистон миллий жамоаси иккинчи (3 та олтин, 2та кумуш, 3 та бронза), Вьетнам миллий жамоаси учинчи (3 та олтин ва 2та кумуш) ўринни эгаллади. 

Ўзбекистон оғир атлетикачилари 2020 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан бешинчи ўринни қўлга киритишган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар