17.10.2022 13:23
3409
Поттер: «Оғир ўйин бўлди. Кепа жаҳон даражасидаги ўйин кўрсатди»

«Челси» бош мураббийи Грэм Поттер АПЛ 11-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин оғир бўлди. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсак ҳам, «Астон Вилла» бизни қийнаб қўйди. Рақиб прессинг қилди, дарвозабонимиз эса яхши сейвларни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Чемпионлар Лигасидаги ўйиндан сўнг ўзимизни кўрсатиш муҳим эди. Футболчилардан хурсандман, муҳим 3 очкони қўлга киритдик.

Мэйсон Маунтга ишонамиз. Уни футболчи ва шахс сифатида жуда яхши кўрамиз. Унинг жамоага таъсири сезиларли.

Кепа Аррисабалага жаҳон даражасидаги ўйин кўрсатди, айниқса, биринчи бўлимда. У учун жуда хурсандман.У жамоа билан қийин вақтларни ўтказди, лекин ғалабага ўз ҳиссасини қўша олди», — деди Поттер Sky Sports нашрига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар