16.10.2022 14:24
2945
«Лацио» спорт директори: «Италияда биз ва яна 3 клуб оилаларга тегишли. «Юве», «Милан», «Интер» ва «Рома» техник банкротда»

«Лацио» спорт директори Игли Таре Италия топ-клубларининг молиявий аҳволи ҳақида гапирди. 

«Италияда фақат 4та жамоа ҳали ҳам оилаларга тегишли: «Удинезе», «Аталанта», «Лацио» ва «Наполи». Мен айнан шундай ёндашув тарафдориман, чунки трансмиллий корпорациялар фақат тижорат манфаатларини кўзлайди. Бунинг натижасида футбол қувончи, иштиёқ ва ушбу спорт турига бўлган муҳаббат йўқолади. 

Бу тузилмалар маълум алгоритмлар бўйича ишлайди ва клуб ёки шаҳар тарихига аҳамият бермайди. Мен эса «эски мактаб»данман. Бу — менинг «Лацио»даги 15-йилим ва молиявий жиҳатдан зўр клубда ишлаш бахтига муяссар бўлганман. 

Бугунги кунда «Ювентус», «Милан», «Рома» ва «Интер» каби жамоалар техник жиҳатдан банкрот бўлган, аммо улар қўллаб-қувватланмоқда. Уларга тизим керак. Бизда келажак ҳақида ўйлайдиган клублар кўп бўлиши муҳим», — деди Таре Римдаги LUISS университетида сўзлаган нутқида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар