Ўзбекистон Кубогининг иккинчи яримфиналида «Навбаҳор» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, асосий ва қўшимча бўлимлар билан 135 дақиқа давом этган баҳсда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади. Аммо пенальтилар сериясида омад барибир наманганликларга кулиб боқди.
«Сўғдиёна» эса 72-дақиқада камчиликда қолгач, иккинчи бўлимнинг қолган вақти ва қўшимча бўлимларда мардонавор ҳимояланди. Бироқ икки ҳафта ичида иккинчи бор финал остонасидаги «лотерея»да имкониятни бой берди. Жиззах жамоаси ўтган ҳафта ОФК Кубоги яримфиналида «Куала Лумпур»га ҳам серияда ютқазганди.
Наманганлик мухлислар босими остида меҳмонлар пенальтиларда хато қилган ва натижада «Навбаҳор»га 24 йилдан сўнг мамлакат кубоги финалига йўлланма берган тўқнашувдан олинган сара фотосуратларни томоша қилинг.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь кунги финалда «Навбаҳор»га «Насаф» рақиблик қилади. Беллашув Бухородаги «Марказий» стадионда 17:00да бошланади.
Боймирза Халилов олган суратлар