14.10.2022 21:57
2709
Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» пенальтилар сериясида «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди

Ўзбекистон кубоги иккинчи яримфинали доирасида «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» ўртасидаги учрашув якунига етди.

Наманганда ўтган баҳснинг 70-дақиқасида жиззахликлар Абдужалил Маназаровнинг қизил карточкасидан кейин бир киши кам тўп суришларига тўғри келди. Шунга қарамай, ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.

Бош ҳакам Азиз Асимов учрашувнинг асосий вақтига 9 дақиқа, қўшимча бўлимларга жами 6 дақиқа қўшиб берилган бўлса-да, жами 135 дақиқа давом этган баҳсда ҳисоб очилмади.

Пенальтилар сериясида эса омад «Навбаҳор»га кулиб боқди. Меҳмонлардан Нўъмонов, Ғофуров ва Қаҳрамонов зарбани йўллашда хатога йўл қўйишди.

Шу тариқа, 30 октябрь куни Бухорода ўтадиган Ўзбекистон кубоги финали «Насаф» ва «Навбаҳор» ўртасида ўтадиган бўлди.

Ўзбекистон кубоги. Яримфинал
14 октябрь (жума)
«Навбаҳор» – «Сўғдиёна» - 0:0. Пенальтилар серияси: 3:1

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
АVAR ҳаками: Анвар Маражабов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Диёржон Туропов, 20. Дониёр Абдуманнопов (77.Асадбек Собиржонов, 70) 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев (22. Игорь Голбан, 58) 32. Зоран Марушич
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Диан Талхатов (20. Баҳодир Насимов, 46),  5. Аюбхон Нўъмонов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 44. Юре Обшивач, 77. Даниэл Насриддинов (9. Шавкат Саломов, 77), 93. Марко Колакович.
Четлатиш: Абдужалил Маназаров, 70 («С»).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар