Сон Ҳён Мин – ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси
УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 4-тур якунларига кўра, ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.
Унга кўра, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. У Лондонда ўтган баҳсда «Айнтрахт» (3:2) дарвозасига иккита гол киритди.
Аввалроқ, УЕФА Сон томонидан 36-дақиқада киритилган голни ҳафта голи деб эълон қилган эди.
Ҳафта ўйинчиси номи учун кореялик футболчидан ташқари, «Брюгге» дарвозабони Симон Миньоле, «Маккаби» хавбеки Умар Ацили ва «Ливерпуль» форварди Роберто Фирмино ҳам даъвогарлик қилганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар