13.10.2022 16:52
5419
Теглар
Андрей Федоров «Локомотив» Москва клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Андрей Федоров Россия Премьер-лигиси клубида иш бошлади.

Ўзбекистонлик мутахассис Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 

Тошкентнинг «Локомотив» ва Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган Андрей Федоров сўнгги йилларда Москва клубининг Иккинчи лигадаги фарм-жамоаси саналмиш «Локомотив-Казанка» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган эди. Унгача эса Қозоннинг «Рубин» жамоаси ўринбосарлари мураббийи бўлиб ишлаган.

51 ёшли мураббий «Локомотив»ни Россия Премьер-лигаси 13-тури доирасидаги «Сочи»га қарши ўйинга тайёрлайди.

Маълумот учун, «Локомотив» раҳбарияти жамоа «Сочи»га (0:4) ҳисобида мағлубиятга учрагач, бош мураббий Йозеф Циннбауэрни истеъфога чиқарган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар