10.10.2022 02:07
8396
Теглар
А Серия. «Рома» «Лечче»ни мағлуб этиб 5-ўринга кўтарилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 9-турида «Рома» «Лечче»га қарши майдонга тушди.

Римда ўтган баҳсда Смоллинг ва Дибала томонидан киритилган голлар мезбонларга муҳим ғалаба келтирди. Рақибнинг ягона голи Эспето номига ёзилди – 2:1. Элдор Шомуродов 77-дақиқада Белотти ўрнига захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа, «Рома» очколари сонини 19тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. «Лечче» 7 очко билан 16-ўринда бормоқда.

А Серия. 9-тур.
Рома – Лечче 2:1
Голлар:
1:0 – 6 Смоллинг, 1:1 – 39 Эспето, 2:1 – 48, пенальти Дибала.
Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини (Кумбула, 88), Рожер, Винья (Спинаццола, 46), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Абраҳам, 46), Залевски, Дибала (Матич, 50), Белотти (Шомуродов, 77).
Лечче – Фальконе, Жандре, Умтити, Баскиротто, Пеццелла, Юлманд, Аскильдсен (Хельгасон, 71), Гонсалес (Блен, 46), Банда (Коломбо, 81), Сисей (Уден, 90), Эспето (Ди Франческо, 71).
Огоҳлантиришлар: Умтити (57), Рожер (60), Манчини (62), Ди Франческо (88).
Четлатиш: Юлманд (22).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар