07.10.2022 21:03
1561
Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: «Иккинчи бўлимда ҳимоячиларнинг хатолари сабаб голлар ўтказиб юбордик»

Осиё Кубоги  U-17 саралаши доирасидаги Ўзбекистон — Жанубий Корея (3:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Бюн Сун Ҳван ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйиндан қониққаним йўқ. Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман.

Биринчи бўлимда босимга дош бердик, иккинчи бўлимда эса ҳимоячиларимизнинг хатолари сабаб голлар ўтказиб юбордик.

6 очко олишга келгандик. Натижадан хафамиз. Ўйинимиздан ва футболчиларимнинг хатти-ҳаракатларидан умуман кўнглим тўлмади», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар