07.10.2022 21:04
4425
Жамолиддин Раҳматуллаев: «Ўзимизга ишончни тиклаб олишга бироз вақт керак бўлди. Кўпроғига қодирмиз»

Осиё Кубоги  U-17 саралаши доирасидаги Ўзбекистон — Жанубий Корея (3:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдирди.

«Ҳаммани бугунги ғалаба ва Осиё Кубоги йўлланмаси билан табриклайман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис қилиб турдик. Мақсадларимиз катта. 

Биринчи бўлим бироз ҳаяжон остида ўтди. Бу ёшда психология катта роль ўйнайди. Лекин йигитларни руҳлантиришга максимум ҳаракат қилдик. Ўзимизга ишончни тиклаб олиш учун бироз вақт керак бўлди. 

Ҳали тўғрилайдиган жиҳатларимиз бор. Босимга чидамли бўлишимиз зарур. Хатоларимиз кўплигини биламиз. Уларни тўғрилаймиз. Бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. 

Жуда чиройли ўйнамадик, чунки рақибдан келиб чиқиб тактик юришлар қилишимизга тўғри келди. 

Витаминизация? Бундан муаммо йўқ. Аммо барибир жисмоний жиҳатдан камчиликларимиз бор. Европа жамоалари билан ўйнаганда атлетизмдан сустлигимиз кўринди. Бунда клубларнинг роли катта. Уларда ҳам ижобий ўзгаришларни кўряпман», — дея Раҳматуллаевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Ўсмирлар жамоаси сардори, жаримадан гол уриб ҳисобни тенглаштирган Лазизбек Мирзаев ҳам ҳиссиётлари билан ўртоқлашди: «Қийин ўйин бўлди. Кейинги босқичга ўтганимиздан хурсандмиз.  Жиддий тайёргарлик кўргандик. Қилган меҳнатларимиз самарасини берди. 

Бизда ички муҳит зўр. Бир оиладекмиз.

Гол уришдан олдин тўпга нима деганим? Айтадиган нарса эмас. Бундай вазият доим ҳам бўлавермайди. Яқинларим юзини ёруғ қилиш учун ҳам ҳаракат қилдим.

Брунейга ҳам шунга ўхшаш гол ургандим. Жамоа сардори эканлигим, кўпчилик менга ишонаётганини ҳис қилиб бор имкониятдан фойдаланишга уриндим».

Ўзбекистон ушбу ғалабадан сўнг муддатидан аввал қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа 1-турда Брунейни (14:0) тор-мор этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар