«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган «Бетис» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бетис» футболчилари биздан кўра кўпроқ техникавий ҳаракат қилишди, айниқса, биринчи бўлимда. Лекин бизда хавфли вазиятлар бўлди ва ўйиннинг бундай ривож олиши ранжитди. Чунки бизда гол уриш имконияти бор эди.
Рақиб тўпга эгалик қилиш сифати юқори бўлган жамоа эканлигини осонгина тан оламан ва бу биринчи бўлимда муаммо туғдирди, аммо шундан кейин бизда жуда кўп имкониятлар бўлди. Дзаньоло зарба берди, Браво сейв қилди, 2та ажойиб имкониятни бой бердик, айниқса, Кристанте билан.
Дуранг натижа мантиқан тўғри бўларди, деб ўйлайман. Алам қилади, чунки бу унчалик яхши ўйин бўлмаса-да, жамоа мағлубиятга лойиқ эмасди», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.