07.10.2022 22:10
9792
Мбаппе, Месси, Роналду – жаҳоннинг энг сердаромад футболчилари рейтинги эълон қилинди

Forbes жаҳоннинг энг кўп даромад қилаётган футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Журнал ўйинчиларнинг 2022/23 йилги мавсумдаги даромадини ҳисоб-китоб қилган. Унга кўра, футболчиларга тўланаётган маошлар ва мукофот пуллари қўшилган. Шунингдек, майдон ташқарисида ишлаб топилаётган маблағлар – ҳомийлик келишувлари, реклама ва бизнес даромадлари киритилган.

Рейтингнинг биринчи поғонасини «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Франциялик ҳужумчи йиллик 128 миллион доллар ишлаб топмоқда: 110 млн – футболдаги даромадлари, 18 млн – майдон ташқарисидаги даромадлар.

Иккинчи ўриндан ҳам «ПСЖ» вакили Лионель Месси 120 миллион доллар билан жой олган. Унинг майдон ичидаги даромади 65 млн, майдон ташқарисидаги ишлаб топган пули 55 млн долларни ташкил этмоқда. 

Учликни «Манчестер Юнайтед» форварди Криштиану Роналду эгаллаб турибди. 37 ёшли португалиялик форвард майдон ичида ҳозирча оқсаётган бўлса-да, маблағ борасида йўқотаётгани йўқ. У йилига 100 миллион доллар (40+60) ишлаб топмоқда.

Forbes талқинига кўра топ-10лик:

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 128 млн доллар (110+18)

2. Лионель Месси («ПСЖ») – 120 млн (65+55)

3. Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») – 100 млн (40+60)

4. Неймар («ПСЖ») – 87 млн (55+32)

5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 53 млн (35+18).

6. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») – 39 млн (35+4)

7. Роберт Левандовски («Барселона») – 35 млн (27+8)

8. Эден Азар («Реал») – 31 млн (27+4)

9. Андрес Иньеста («Виссел Кобе») – 30 млн (25+5)

10. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 29 млн (25+4).

Қайд этилишича, Forbes маълумотларни очиқ манбалар – масалан, Capology.com ва инсайдерлардан олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар