06.10.2022 15:38
1710
Теглар
Деян Станкович — «Сампдория» бош мураббийи

Деян Станкович «Сампдория»ни бошқаради.

Сербиялик мутахассис Генуя клуби билан 2023 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолади. Келишувда уни бир мавсумга узайтириш мумкинлиги тўғрисида ҳам банд бор.

«Интер»нинг 44 ёшли собиқ яримҳимоячиси шу йилнинг 19 январидан 2 октябрига қадар «Сампдория»ни бошқарган Марко Жампаолонинг ўрнини эгаллади.

Станкович бош мураббий сифатида фақат «Црвена Звезда»да ишлаган. У 2019 йилдан 2022 йилгача Сербия клубини бошқарган.

«Сампдория» А Сериянинг 8-туридан кейин 2 очко билан 20-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар