06.10.2022 08:45
5131
Теглар
Баҳодир Аҳмедов: «Яримфиналлардаги ёмон статистика? Улар ўтмишда қолди. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз»

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё Кубоги яримфиналидан ўрин олган Япония билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Бу босқичга етиб келган барча 4 жамоани табриклайман. Япония — Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар тактик жиҳатдан жуда яхши. Оғир ўйин бўлади. 

Япония таркиби ёш ва улар тўғри йўлда. Аммо биз ҳар бир жамоа сингари фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Яримфиналлардаги ёмон статистикамиз? Булар ўтмишда қолди. Йигитлар масъулиятни ҳис қилиб туришибди. Статистикага қарамай, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Баҳсга тайёр бўламиз. Мураббий ва шифокорлар йигитларни руҳан ҳамда жисмонан тайёрлашмоқда», — дейди Аҳмедов матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Ўзбекистон қитъа чемпионатида бунгача 8 бор яримфиналга чиқиб, 4тасида мағлуб бўлган. Қолган 4тасида финалга чиққан ва ҳал қилувчи баҳсларда ютқазган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар