05.10.2022 08:32
5007
Теглар
«Бавария» «Реал»нинг рекордини янгилади

«Бавария» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясини узайтирди.

Юлиан Нагельсманн шогирдлари турнирнинг 3-турида «Виктория Пльзен»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этишди.

Немис клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичида охирги марта 2017 йилда мағлуб бўлганди. Ўшандан бери 31та баҳсда 28 ғалаба ва 3 дуранг қайд этилди. Қолаверса, бу ўйинларнинг барчасида мюнхенликлар гол урди.

«Бавария» бу кўрсаткич бўйича гуруҳ босқичида 30та ўйинда ютқазмаган «Реал»нинг рекордини янгилади.

Шунингдек, Мюнхен клуби гуруҳ босқичидаги ғалабали серия бўйича ҳам рекордчига айланди — 10.

Германия чемпиони турнирда навбатдаги баҳсни ҳам «Виктория»га қарши ўтказади. Беллашув 12 октябрь куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар